Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис

00:00 / 10.03.2017 | 1444

Ассалому алайкум азиз устозларим. Динимиз, ватанимиз, халқимиз учун қилаётган ҳизматларингизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ажр савобларини кўпайтириб бeрсин. Ва бу савобли ишларни бардавом амалга оширишларингизда ўзи ёрдамчи бўлсин. Саволимни бeришга ижозат бeргайсиз. «Астағфируллоҳал озималлази ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюму ва атубуҳу илай» дуоси кeлган ҳадисни шарҳини тушунтириб бeринг илтимос. Мeн бу дуони Шайх Мишари айтган аудиосидан ёдлаб олдим ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзидан ёрдам сўраган ҳолимда ожизона, қўлдан кeлганича ҳаракат қилиб зикр қилмоқдаман. Ва бу дуонинг баракотидан мeни яхшиликлар ўраб олди. Азиз устозимнинг мадрасасини ало баҳолорга битирган устозларим мeн саводсизни кeчиргайсизлар  сиз азизларнинг қимматли вақтингизни зоe қилаётганим учун. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، عَنْ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الْعَظِيمَ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида: «Ким улуғ Аллоҳга истиғфор айтса» дейилган. Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг ровийcи Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Калбий, кунялари Абу Усома. Зайд жоҳилият даврида ўғирланиб, сотилади. Кейинчалик уни Хадича онамиз сотиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида у зотга ҳадя қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳорисани озод қилиб, ўғил қилиб оладилар ва аммаларининг қизлари – Зайнаб бинти Жаҳшга уйлантириб қўядилар. Зайд Зайнабни талоқ қилганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини чўрилари Умму Айманга уйлантириб қўядилар. Бу хотинларидан Усома ибн Зайд туғиладилар. Зайд ибн Ҳориса Исломга аввалгилардан бўлиб кирадилар. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ, Хайбар жангларида иштирок этадилар. Бадр жангидаги мусулмонларнинг ғалабаси ҳақидаги хабарни Мадинага олиб келган зот шу киши эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини ҳаммаси бўлиб, еттита сарийя (қўшин)га амир қилиб тайинлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида ёлғиз Зайд ибн Ҳорисанинг исмигина Қуръонда зикр қилингандир. Бир куни Зайднинг оталари билан амакилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўғилларини сўраб келишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни Зайднинг ўзига ташлайдилар. Зайд эса улар билан кетишга рози бўлмайди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қолишни ихтиёр этади. Зайд ибн Ҳориса ҳижратнинг 8-йили, Шомда¬ги Муъта ғазотида 55 ёшларида шаҳид бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси дегани — озод қилинган қуллари маъносидадир. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу жуда машҳур саҳобий бўлсалар ҳам, фақат шу ҳадисни ривоят қилганлар, холос. Дуонинг маъноси: «Буюк Аллоҳга, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот бўлмаган, тирик ва ўта қоим бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat