Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох кечаси

19:16 / 29.03.2018 | Fatiha | 9717

Ассалому алайкум! Аввалига бу саволни бериш ёки бермаслик хақида кўп иккиландим, аммо шариятда уят йўқлиги қолаверса пайғамбаримизга хам аёллар масалалари бўйича мурожаат қилишганини ўйлаб саволни беришга қарор қилдим. Саволим учун олдиндан узр сўрайман. Мен турмушга чиқмаганман, аммо яқинда бир дугонамдан қўйида бермоқчи бўлган саволим хақида эшитиб қолдим. Унинг айтишича бизда никох кечаси келин ва куёв ўртасида илк маротаба эр-хотинлик муносабатлари пайтида келиннинг қиз бола бўлган ёки бўлмаганлигини исботлаш учун уларнинг остига махсус оқ мато тўшалиши хамда ўша матога томган қиз бола бўлганини билдирувчи қон ёши катта аёллар хусусан ёиз тарафдан келган амма-холалар ёки қайнонасига кўрсатилар экан. Айтингчи бу иш шаръан жоизми? Ахир эр-хотин ўртасидаги бундай муносабатлар хеч кимга айтилмаслиги кераклиги хақида динимиз кўрсатмалари борку. Бундан ташқари бу киз билан бир умр яшовчи унинг турмуш ўртоғи хамда қиз бола эканлигини билиш фақат унинг ўзигагина кифоя қилиши керак эмасми? Қолаверса, бу нарса йигит кишининг ўзи учун аёлининг ўша инсон учун пок сақлаган номусини бегона бўлмасада ўша аёлларга кўрсатиш мусулмон ғурурига тегмасмикан? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи аслида бундай текширувни қилмаслик керак. Лекин шу иш минглаб қизларни зинодан сақланишига сабаб бўлмоқда. Шуни эътибори билан маъқуланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat