Ассалому алайкум! Бир аёл икки йилдан бери ота уйида яшаб келмоқда, эри талоқ демаган, зулм бўлгани учун аёл мажбур бўлди кетишга... энди эри келиб болалар учун бирга яшаш керак экан, сенга алохида квартира қилиб бераман, болаларни кўргани келиб тураман, лекин сенга қўлимни учини хам теккизмайман, бошқасига уйланиб у билан яшайман деяпти... қўлимни учини теккизмайман деган гапи билан талоқ тушиб қолмадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу гапни ўзи билан талоқ тушмайди. Лекин бу масалани оила катталари ва ҳолатга гувоҳ бўлиб турадиган бирор аҳли илм билан масалаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!