Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари, Фаришталар қалбдан о'таётган нарсаларни, тилда эмас фақат қалбда қилинган ният ва дуоларни билмайдиларми, буни Аллоҳдан бошқа хеч ким билмайдими? Бир биродар Фаришталар буларни билмайдилар, шунинг учун Уларни гувоҳ қилишлик мақсадида махфий намозларни пичирлаб о'қиш керак, деб айтди. Илтимос жавоб беринг.Ассаламу алайкум
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аввало намозни фаришталар учун ўқилмайди. Дуони ҳам улар учун қилинмайди. Фақат намоздаги махфий қироат деганда қироат қилувчи ўзи эшитадиган ва бошқа эшитмайдиган даражада бўлиши қоидада бор.