Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунофиқлик

22:06 / 22.11.2018 | Abdulloh | 5063
Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, мен авваллари мунофиқ деганда, "ибодат қиладию Аллоҳ ва Расулини севгани учунмас, мусулмонларни алдаш учун аслида улар мусулмонларга адоватдадирлар" - деган фикрда юрардим ва мен Аллоҳ ва расулини яхши кўраман, мусулмонларга адоватим йўқ, хатто (намоз ўқишларини, Қуръон тиловат қилишларини, хижоб таққан мўминаларни кўрганимда) хурсанд бўламан демак, мунофиқликдан узоқ эканман деб ўйлардим. Маълум вақт ўтгач бир марузада Пайғамбаримизнинг мунофиклик аломати учта улар: 1. Гапирса ёлғон сўзлайди. 2. Омонатга хиёнат қилади. 3. Ахдга вафо қилмайди. деганларини билдим. Ўйладимки, бирмунча менинг феълимдан йироқ холатлар. Лекин чуқурроқ ўрганилса хар бир инсонда мунофиқлик аломатлари кузатилишини билгач, бу иллатдан имкон қадар узоқ бўлишга урина бошладим. Аммо яқинда шундай нарса ўқидим, у ерда баъзи бандалар ўзини Раббига мухлис деб билади вахоланки, улар мунофикдир. Ва буни билмайдилар қабилидаги гапларни ўқигач хавфим яна ортди. Мунофиклик гунохи кабира эканини, мунофик бандани жойи дўзахни энг тубида бўлишини ва Умар ибн Хаттобдек зот хам ҳаттоки бир умр мунофиқ бўлиб қолмадимми деб доим хавфда юрганликларини билган холда, савол йўлламоқчи эдим. Мунофиқлик иллати хам, ширк амал каби яширин (банда ўзи билмас даражада) бўлиши мумкинми? Умуман банда ўзи англайдими мунофиклигини? Яна агар инсон Аллоҳни яхши кўрса гунохдан тавба қилсаю яна шу гунохга қўл уриб қўяверса мунофиқ бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мунофиқлик ҳам яширин иллат ҳисобланади. Руҳий тарбиячига мурожаат қилиб, аниқлаб ва муолажасини ҳам билиб олиш керак. Учта инсон дунё ва охиратда хор бўлмайди. Ҳамма вақт рост сўзловчи, зарарига бўлса ҳам фойдасига бўлса ҳам. Беш вақт намозини ихлос билан адо қилувчи ва ҳамма вақт ўзгаларни хизмати ва ёрдамида бўлувчи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat