Ассалому алайкум! Бир дўстимни 4 йилдан бери фарзанди бўлмаяпди бормаган шифокор ва табиби қолмади. Ҳамаси “хотин ҳам ўзинг ҳам яхшисан” деяпди. Ўзиям ҳар намозидан сўнг Аллоҳдан сўрайди. Ёрдам ва маслахат беринг?
Ва алайкум ассалом! Тинимсиз дуода бардавом бўлаверсин. Қуйидаги дуони ҳам ўқисин. Аллоҳ таоло “Соффаат” сурасида марҳамат қилади :
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ
100. Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», – деди. 101. Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик. Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун жуда буюк бир хушхабар эди бу. Узоқ давом этган фарзандсизликдан кейин фарзандли бўлиш қанчалик бахт! Узоқ давом этган фарзандсизликдан сўнг, айниқса, ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши эса янада улуғ бахт эди! Бу фарзанд Исмоил эди! ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!