Ассалому алайкум! Мен бир бола билан сайт тузиб беришга келишган эдик. Бошида нима ҳақида сайт бўлишини билмадим. Дўстларимдан сайт номининг маъносини сўраб кўрсам икки киши ўртасидаги сўкиниб қўшиқ айтиш экан. Сайт ўз вақтида битмай қолди. Лекин пулини олдиндан олиб қўйгандим. Ҳозир бу сайтни очмоқчи эмасман. Лекин мен келишилган пулни ярмидан ошиғроғини сайтни очишга ишлатиб бўлганман.
1) Бу ҳолатни ҳукми қандай?
2) Гуноҳга қолмаслигим учун пулларни ҳаммасини қайтаришим керакми ёки қолган пулними? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайтариб беринг ҳаммасини. Валлоҳу аълам!