Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат кунидаги шафоатига қайси тоифадаги инсонлар сазовор бўлади?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча муборак ҳадисларида умматларидан кимлардир қайсидир ишларни қилсалар шафоатлари вожиб бўлишини айтганлар. Шулардан бири ҳар бир азон айтилганидан кейин у зотга саловат айтса ва ортидан азоннинг дуосини ўқиса ва ҳоказо. Асосийси ким қанчалик у зотнинг суннатларини излаб топиб амал қилса, шафоатларига сазовор бўлади. Валлоҳу аълам!