Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Энг тўғри жавоб нима?

10:04 / 10.07.2017 | Azam | 5989

Ассалому алайкум! Дўстим мeнга икки ҳадис ўқиганини айтиб қолди. Унинг матни қуйидагича: «Саҳиҳайн»да Абу Зар ва бошқалардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ таолога бирор нарсани ширк келтирмасдан вафот қилса, жаннатга киради», дедилар. «Зино ва ўғрилик қилса ҳамми?» дейишди. «Зино ва ўғрилик қилса ҳам», дедилар. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Малакул мавт (Ўлим фариштаси) бир кишининг олдида ҳозир бўлди. Аъзоларининг ҳар бирини қараб чиқди ва ҳеч қандай яхшилик топмади. Сўнг қалбини ёриб кўрди, унда ҳам ҳеч нарса топмади. Сўнг жағини очди ва тили танглайига «лаа илаҳа иллаллоҳ» деб ёпишиб қолганини кўрдида; «Ихлос калимасини айтганинг эвазига сенга жаннат вожиб бўлди», деди» (Табароний ривояти).

Табиийки унда савол бўлди жаннатга кириш шунчакик осонми дeган. Мeн унга ўз фикримни билдирдим: “Бу ҳадис ислом энди тарқалиш вақтида айтилган бўлса кeрак. Чунки у пайтда Пайғамбаримизнинг асосий вазифалари Аллоҳнинг бирлигига даъват этиш эди, намоз ва бошқа амалларга кeйин масъул бўлдик. Бу ҳадисга жуда ҳам ишониб қолиш кeракмас» дeдим. Энди бу сўзим хато эмасмикан, гуноҳ гап гапириб қўймадиммикан дeб ўйлаб қўрқяпман. Чунки бу гапларимга мeнда манба йўқ, фақатгина дўстимнинг шу гапларгагина ишониб, ғафлатда қолмаслиги учун сўзлагандим. Айтингчи дўстимнинг саволига энг тўғри жавоб нима?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шу ерда эътибор бериш керак бўлган бир нуқта бор. Жаннатга кириш бошқа, бирданига дўзахга тушмасдан, азобланмасдан биринчилардан бўлиб жаннатга кириш бошқа нарса. Мўмин қалбида заррача иймони бўлса кунлар келиб бир кун жаннатга кириши аниқ. Аммо гуноҳга булғанса, намозларни тарк қилса, ҳаромларга қўл урса Аллоҳ таоло ундайларни дўзахга туширишини айтган. “Нима бўлса ҳам мўмин бўлсак бир кун жаннатга кирар эканмизку” деган нарса шайтоннинг алдовидир. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Сиз келтирган ҳадисларда ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб кириши, ўғри, фосиқ ва зинокор бўлса ва иймони саломат қолса қачонлардир бир кун азоблардан кейин жаннатга кириши ирода қилинган. “Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган ҳидиснинг шарҳида ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб, фосиқ-фожир бўлса иймон билан кетгани учун дўзахдаги азобдан кейин жаннатга кириши айтилган. Гуноҳкор, бировларнинг ҳаққини еган кишилар гарчи шаҳид бўлган тақдирда ҳам жаннатга киролмай туриши ҳам айтилган. Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat