Бисмиллаҳи Роҳмани Роҳим Ассаламу Алайкум ! Менинг бу саволим сайтингиздаги бир ҳадисни о'қиганим дан кейин пайдо бо'клди бу ҳадис қуйдагича: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи У зотнинг ибодатлари ҳақида азвожи мутоҳҳараларидан сўрагани борганларида гўёки улар буни ўзларича кам ҳисобладилар. Шунда бир-бирларига: “Биз қаёқда-ю Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқда. Ҳолбуки, Аллоҳ У кишининг олдинги ва охирги гуноҳларини кечирган бўлса,” дедилар. Улардан бири: “Мен доим рўза тутаман. Оғзи очиқ юрмайман,” деди. Иккинчиси эса: “Мен кечаларни ибодат билан ўтказаман. Ухламайман,” деди. Учинчиси: “Мен аёллардан воз кечаман ва уйланмасдан ўтаман,” деди. Бас, уларнинг бу гаплари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб етди. Шунда уларни бир жойга тўплаб уларга мавъиза қилиб дедилар: “Аммо, мен Сизлардан кўра Аллоҳни яхши билгувчироқ ва сизлардан кўра Ундан қўрққувчироғингизман. Бироқ, мен кечаси ибодат ҳам қиламан, ухлайман ҳам. Рўза тутаман, оғзи очиқ ҳам юраман. Хотинларга уйланаман ҳам. Шундай экан, ким менинг суннатимдан юз ўгирса бас, у мендан эмасдир,” дедилар" Бу ҳадисда учинчилари мен аёллардан воз кечаман дедилар- шунда пайг'амбаримиз (с.а.в) бунга қарши экаликларини айтилар. Бундан биз уйланиш суннат эканини биламиз ва охирида у киши "ким менинг сунаттимдан юз о'гирса менинг уматимдан эмас дидилар". Савол: Ал Бухорийнинг уйланмаслика сабалари нимада эди? У киши Пайг'амбаримизнинг охирги айтганларига то'г'ри келмаяптиларми ? Яни "ким менинг суннатимдан юз ўгирса бас, у мендан эмасдир,” дедилар" Оллоҳ ҳаммамизга тақво ва умримизга барака берсин. Омин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аниқ билмаган нарсангизни нимага ҳукм қилиб чиқарасиз?