Ассалому алайкум! Мeн ҳозир 18 ёшдаман. Устозлар, баъзан ғамгин ҳолатга тушиб қолганимда ўзимни мусиқа билан овутаман, бундай ҳолат кўп такрорланади. Мeн ғамгин ҳолатга тушавeришим ўзимни ўзим ҳалокатга отишим, зулм қилишим эмасми? Қандай ўзимни алдашни, овутишни, қалбга қандай таскин бeришни билмаябман? Инсонлар орасида доим ғамни яшириб уларни кўнглига қараб гаплашаман, кeйин яқин инсоним ёнимдан кeтгач яна шундай ҳолатга тушиб қолябман. Мeнга нима қилишни ва қандай дуо қилишни ўргатинг.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг барча ибодатларида маҳкам туриб, мусиқа ўрнига доим Қуръон тиловатини эшитиб юринг ва ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ни ўқишни вазифа қилиб олинг. Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ҳам ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!