Ассалому алайкум! Устозлар, бир масалада ёрдамиз керак. Мен Аллоҳ насиб қилса шу яқин кунда фарзандлик бўлиш арафасидаман. Аллоҳ қиз ато этса Муслима, ўғил ато этса Жафар қўйгим бор эди. Жафар исми Қуръонда борми ва шу исмни қўйсам жоизми? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Жафар эмас Жаъфар бўлади. Бу исм аслида дарёни билдириб, ўта саҳоватли, карамли кишиларга ҳам ишлатилади. Қуръонда зикри келмаган. Валлоҳу аълам!