Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиша онамизнинг қилинган сеҳр

09:57 / 22.07.2017 | Doni | 7751

Ассалому алайкум! Саволимни махалламиздаги бир кишини илтимослари билан ёзяпман. У киши бир жойда шундай нарсани ўқибдилар. Қайси китобда ўқиганларини ва кимнинг китобини эканлигини айтмадилар. Бир куни Ойши онамиз(р.а) бетоб бўлибдилар. Шунда олдиларига табиб келиб курибди ва «Сизни иссик совуқ қилган ва сизни фалончи қулингиз қилган» дебди. Сўнг шу қулнинг олдига бориб нега бундай қилганлигини сўралса, қул -«Ойша(р.а) агар ўлсам сен озодсан дегани учун қилдим» деган экан».
Шундай воқеа бўлганми? Агар шундай воқеа бўлган бўлса табиб табиб эмас фолбин бўлиб чиқадику. Исломда фолбинга ишоган динда чиқади дейилганку? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن عمرة عن عائشة أنها مرضت، فتطاول مرضها، فذهب بنو أخيها إلى رجل، فذكروا له مرضها، فقال: إنكم تخبروني خبر امرأة مطبوبة، قال: فذهبوا ينظرون، فإذا جارية لها سحرتها، وكانت قد دبرتها، فدعتها، ثم سألتها ماذا أردت قالت: أردت أن تموتي حتى أعتق، قالت: فإن للّه عليّ أن تباعي من أشد العرب ملكة، فباعتها، وأمرت بثمنها، فجعل في مثلها، انتهى. ورواه الحاكم في "المستدرك -في كتاب الطب

Умар розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: Оиша розияллоҳу анҳо бемор бўлиб, беморликлари чўзилиб кетди. Шунда акасининг фарзандлари (табиб) кишининг ҳузурига бориб қандай беморлигини зикр қилишди. Табиб “Ҳозир сизлар менга сеҳрланган аёлнинг хабарини беряпсизлар” деди. Сўнг кўргани боришди. Қарасалар Оиша онамиз “Мендан кейин озодсан” деган бир жория сеҳр қилган экан. Уни чақирди ва нимани ирода қилганини сўради. “Озод бўлишим учун ўлишингизни ирода қилдим” деди. Шунда Оиша онамиз “Аллоҳга назр қилдим, сени қаттиқ қўл арабга сотилинасан” дедиларда сотиб юбордилар ва пулига унга ўхшашини сотиб олдилар. Ҳоким ривояти. Бу ҳадисни ҳадис уламоларидан Шуайб Арнаут саҳиҳ деган. Бу ривоятдан Оиша онамиз олдиларига келган одам фолбин эканлиги келиб чиқмайди. Чунки оддий илм соҳиби ҳам аломатларига қараб сеҳрнинг аломатларини билиши мумкин. Китобларда сеҳрнинг аломатлари ва таъсирларини батафсил баён қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat