Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, ўз яқинларимизга, аҳли оилаларимизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннатларини, ул зотнинг муборак ҳадисларини кунлик ўргатишга ҳаракат қиламиз. Ўргатадиганларимиз ўзимизнинг билганларимиз, эшитганларимиз, ўқиганларимиз асносида. Саволим шуки, баъзан ҳадисларни айнан жумлалар тартиби билан қандай ривоят қилинган бўлса, худди ўшандек айтмасакда, (чунки ёддан билмаймиз), унинг маъносини айтамиз кўпинча. Шу ишимиз жоизми? Қасддан маънони бузиб ёки ёлғон нисбат бермаймиз ва иншооллоҳ аслини ўрганишга ҳаракат қиламиз. "Ким менинг номимдан ёлғон ҳадис айтса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин" деган ҳадисга иншооллоҳ тушмайдими қилаётган ишимиз?
– Ва алайкум ассалом! Маъносини айтса бўлади. Валлоҳу аълам!