Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуодаги қўлнинг ҳолати

06:42 / 10.03.2016 | Sardor Niyazov | 3148

Ассалому алайкум! Олдинги саволимга «Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётганларида қўлларини кўтарганлари зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинларнинг таомулига кўра ҳозирги кунгача истисқодан бошқа ўринларда қўлни бир-бирига текказиб дуо қилиниб келинмоқда. Валлоҳу аълам.» дeган жавоб олган эдим. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлини мeн айтгандай қилиб дуо қилганмилар? Яъни қўлларини юқорига кўтариб, тирсакни букмаган ҳолда ва қўлларини параллeл қилибми? Дуода қўлнинг қандай ҳолатда тутишини тафсия қиласизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Истисқодан бошқа ўринларда қўлни бир-бирига текказиб дуо қилиш жоизлиги ҳақида “Туҳфатул аҳвазий”нинг соҳиблари ҳам бир неча ҳадис ва маълумотларни келтирганлар. Ўша китобга мурожаат қилинг. У ерда қўл қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat