Ассалому алайкум! Устозлар, пешин номоздан кейин 2 ракат суннат ўқимиз. Шуни бир жойда 4 ракат ўқса ҳам бўлади деб эшитдик. Шунда пешин 12 ракат бўлади. Шу мумкинми?
2). Аср номозидан олдин 4 ракат суннат номоз борми?
Ва алайкум ассалом! Тўрт ракъатга ҳам ривоятлар бор. Термизий ва Насоийлар Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким пешиндан олдин ва кейин тўрт ракъат намоз ўқиса унга дўзахнинг ўти тегмас” деганларини ривоят қилишган. Суннатлар икки қисмга бўлинади. Таъкидли ва таъкидланмаган. Пешиндан кейин икки ракъат суннат ўқиш таъкидли суннатдир. Тўрт ракаъатлиси эса у даражада эмас. Асрдан олдингиси ҳам таъкидланмаган суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!