Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўлда намоз

07:37 / 22.09.2017 | Hamidullo | 5289

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда бошқа давлатдан Ўзбeкистонга учиб бораману бир савол туғилиб қолди. Аниқроғи пeрeсадка орқали учаман ва бир аэропортда 12-13 соат кутиб ўтиришимга тўғри кeлади. У аэропорт ичида намоз ўқиш учун махсус жой бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолатда қандай намоз ўқийман?
2). Автобусда 3-4 сутка юришга тўғри кeлганда(москва-тошкeнт) ҳайдовчи мусулмон бўлмаслиги ва намоз вақти бўлганда автобусни тўхтатиб турмаслиги аниқроқ (90%). Бу ҳолатда қандай ўқилади? Билишим бўйича самолёт ва поeздда ўтириб намоз ўқиса бўлар экан. Шундайми?  Агар иложи бўлса шу саволни жавобини тeлeграмга ҳам қўйсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қорнингиз очса ёки қорнингиз оғриса жой қидирганингиздек, намозга ҳам жойни қидириб топасиз. Қуйидаги линкларни бирми-бир ўқиб чиқинг. http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26951.0 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20762.0 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28590.0 2). Аввало ҳайдовчи билан келишиб олиш керак. Мабодо тўхташни ҳеч қандай иложи бўлмаса қиблани топиб, қироат ва рукуъ қилиб, сажда вақтида ўриндиққа чиқиб сажда қилиш мумкин.

أَبُو حَازِمٍ قَالَ: سَأَلُوا سَهْلَ بْنَ سَعْدٍ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ الْمِنْبَرُ؟ فَقَالَ: مَا بَقِيَ بِالنَّاسِ أَعْلَمُ مِنِّي هُوَ مِنْ أَثْلِ الْغَابَةِ، عَمِلَهُ فُلَانٌ مَوْلَى فُلَانَةَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَامَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ عُمِلَ وَوُضِعَ، فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ كَبَّرَ، وَقَامَ النَّاسُ خَلْفَهُ، فَقَرَأَ وَرَكَعَ، وَرَكَعَ النَّاسُ خَلْفَهُ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى، فَسَجَدَ عَلَى الْأَرْضِ، ثُمَّ عَادَ إِلَى الْمِنْبَرِ، ثُمَّ رَكَعَ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى حَتَّى سَجَدَ بِالْأَرْضِ، فَهَذَا شَأْنُهُ. قَالَ أَبُو عَبْدِ اللهِ: قَالَ عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ: سَأَلَنِي أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ - رَحِمَهُ اللهُ - عَنْ هَذَا الْحَدِيثِ، قَالَ: فَإِنَّمَا أَرَدْتُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ أَعْلَى مِنَ النَّاسِ، فَلَا بَأْسَ أَنْ يَكُونَ الْإِمَامُ أَعْلَى مِنَ النَّاسِ بِهَذَا الْحَدِيثِ. قَالَ: فَقُلْتُ: إِنَّ سُفْيَانَ بْنَ عُيَيْنَةَ كَانَ يُسْأَلُ عَنْ هَذَا كَثِيرًا، فَلَمْ تَسْمَعْهُ مِنْهُ؟ قَالَ: لَا

Абу Ҳозим шундай сўзлаб берди: «Саҳл ибн Саъддан: «Минбар нимадан эди?» деб сўрашди. Шунда у айтди: «Одамлар орасида уни мендан кўра биладиганроғи қолмади. У ғобадаги* юлғун дарахтидан эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фалонанинг мавлоси фалончи ясаб берганди. У ясалиб, ўрнатилганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг устига чиқиб турдилар ва қиблага юзланиб такбир айтдилар. Одамлар у зотнинг орқаларида туришди. Кейин у зот қироат ва рукуъ қилдилар, одамлар ҳам ортларида туриб рукуъ қилишди. Сўнг у зот бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб, ерга сажда қилдилар. Кейин минбарга қайтдилар. Кейин рукуъ қилдилар, сўнг бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб туриб, ерга сажда қилдилар. Таомили шундай эди». Абу Абдуллоҳ айтади: «Алий ибн Абдуллоҳ бундай деди: «Аҳмад ибн Ҳанбал – роҳимаҳуллоҳ – мендан шу ҳадис ҳақида сўради. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлардан баландроқда эканларини айтмоқчи бўлдим, холос. Бинобарин, ушбу ҳадисга кўра, имом одамлардан баландроқ бўлишининг ҳечқиси йўқ. Суфён ибн Уяйнадан бу ҳақда кўп сўрашар эди, ундан эшитмаганмисан?» дедим. «Йўқ», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat