Ассалому алайкум! Маййит чиқарилган кун ва сўнги иккинчи, учинчи ва еттинчи кунларида таом хозирлаш макруҳ. (Баззозия) иқтибос тугади. Бир китобда шундай ёзилибди 3 кун таом тайёрланиши макруҳлигини билар эдик, лекин махсус 7 кун бу қандай кун ва нима у куни таом тайёрлаш макруҳ?
Ва алайкум ассалом! Бир вақтлар ўша кунларда ҳам биздаги 3-7-20-40 каби овқат тайёрланар экан. Валлоҳу аълам!