Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инжил ва кимиёйи саодат дуоси ҳақида

08:05 / 01.11.2017 | Ahadjon | 7208

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир танишимни Инжил ўқиётганда кўриб қолдим ва ундан нима сабабдан ўқиганини сўрадим у бўлса менга бу Худонинг китоби дея жавоб қайтарди. Мен бўлсам унга ўзгартиришлар киритилганини у Худонинг китоби эмас деб айтдим. Нима мен нотўғри айтибманми? Инжил ҳақида маълумот берсангизлар, танишимга юборар эдим. Иккинчи саволим кимиёйи саодат дуоси ҳақида ва унинг хосиятлари ҳақида сўрамоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳозирги кунда инжилни ўзгартириб юборилган. Агар ҳозирги кунгача уларнинг китоблари ўзгармай келганида эди, улар албатта мусулмон бўлишар эди. Чунки ўзгартиришларидан олдин китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида башоратлар бўлиб, у зотга эргашишга буюрилган.

عن جابر رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي» . رواه أحمد، والبيهقي 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар». 

Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам! 

2). http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=32959.0

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20308.0

Топ рейтинг www.uz Openstat