Ассаламу алайкум! Қасамни каффоратини бошқа бир инсон тўласаям бўладими? Масалан бир киши қасамини бузсаю, қул озод қилолмаса, 10та мискинни тўйдиришга маблағи бўлмаса, 3 кун рўза тутишга касал бўлса, унинг ўрнига бошқаси шу ишлардан бирини қилиши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Қасамни бузган кишининг маблағидан қилса бўлади. Ёки ўзи қилмоқчи бўлган одам аввл унга мулк қилиб беради сўнг унга қайтариб каффоратини тўлашга буюради. Валлоҳу аълам!