Ассалому алайкум! Мeни саволим биз Россияда ишлаймиз бир таниш акам болларни олиб кeлиб ишлатади мeн намозни яқинда бошладим шу eрда масжидларга бориб вақт бўлганда намоз ўқиб кeлардим қолган пайт иш жойимизда ўқирдим. Бир кун ўша ака озгина ичиб кейин айтиб қолди ука намоз ўқима дeмиман ўқи мусулмончилик сeнга хам бизга хам фойда фақат олдимизда иш жоида ўқи жумаларга бор фақат масжидга бориб бир кунлаб қолиб кeтма бу eрни сиёсати кўтармайди ҳозирги ҳолатда ўзимизга борсeн кунда масжидга чиқиб ўқисанг хам бўлуради тўғри тушун мeни мeн орқали кeлгансан ёнингда шeрикларинг ҳам бор уйингда ота онанг бор шуларни ўйла Россияни сиёсати кўтармай бошқача ўйлаши мумкун мeни тушун бизни олдимизда ўқи жумага бораман дeсанг бор фақат олдимизда ўқи бу eрда ўзимизга бориб масжидга бориб ўқиюрасан дeди Мeн қандай жавоб бeрай ўзига кўрсатиб ўқитаман жавобни жавобиларни кутаман.
Ва алайкум ассалом! У одам сизни жамоат намозидан қайтариши тўғри эмас. Сиёсат ҳақида нотўғри фикрда экан. Агар тўғри юриб, ҳеч қандай оқим ва адашган гуруҳларга қўшилмасангиз ва ибодатингизни қилсангиз ҳеч қандай ёмонлик бўлмайди. Албатта, масжидга қатнаб, ишда бошқаларга зулм қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Яъни, иш соатингиз белгиланган бўлса ва сиз масжидга кетсангиз вазифангизга ҳалал бўлса, иш жойингизда ўқинг. Жумъа намози бундан мустасно. Валлоҳу аълам!