Ассалому алайкум! Мен иккинчи марта уйландим ва никоҳ қилдим никоҳда домулло ва икки ёш бор эдик холос шоҳид йўқ. Менинг никоҳим дуруст бўлдими ва икки ўғил соҳибиман, улар зинодан туғилган ҳисобланмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Гувоҳларсиз ўқилган никоҳ дуруст бўлмайди. Ўша никоҳ ўқиган кишидан гувоҳлар ҳақида сўраб кўринг. Агар ўша мажлисдан аввал ё кейинроқ никоҳингизни гувоҳлар ҳузурида ўқиб қўймаган бўлса (фузулий никоҳи ёки вакил шаклида) ҳозирда никоҳсиз экансиз. Валлоҳу аълам!