Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатлар ҳақида

06:45 / 22.11.2017 | Elyor | 5754

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жоме масжидда ўқилган намоз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида ўқилган намоз савобини оларкан шу ҳақида билмоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масжидуннабавийда ўқиганчалик бўлмаслиги ҳадисда келтирилган. Лекин жамоатда ўқилган намознинг савоби ўта улкандир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلَاةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ دَرَجَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Шарҳ: Демак, жамоат намозининг фазли гоҳида йигирма беш, гоҳида йигирма етти даража устун бўлар экан. Бундай фарқ масжиднинг узоқлиги, намозхоннинг ихлоси ёки имомнинг тақвосига боғлиқ бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, жамоат билан намоз ўқишниг фазли беқиёс каттадир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat