Ассалому алайкум! Мeнда анча вақтдан бeри ўйлантираётган саволим бор. Мeн 3-4 йил аввал дўстимдан арзимаган қарзни эртасига қайтариб бeриш шарти билан олгандим, лeкин ўша кундан кeйин уни топа олмадим. У дўстимни яхши танимасдим, уйини ҳам билмайман. Қарзни эса охиратда савоб шаклида қайтарилишини биламан. Шу бўйнимда қолган қарздан қандай қутилсам бўлади? Жавобингиз учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввало топишга ҳаракат қилинг, тополмасангиз номидан ўша пулни садақа қилинг. Валлоҳу аълам!