Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж ёки умрага кетаётган кишига салом айтиб юбориш

19:09 / 06.02.2018 | burxon | 17569

Ассалому алайкум! Хаж ёки умра сафарига кетаётган одамга «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб қўйинг» дейиш керакми? Бу ишни хикмати нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Салом йўлланишга энг ҳақли зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Кўрмайсизми, ҳар бир узоқдан келган кишини кузатаётганингизда ёки узоққа кетаётган яқинларингизга ўзингизга яқин деб билган кишиларга “Фалончига салом айтинг” деб тилак билдирасиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра бизга яқин ким бўлиши мумкин. Қолаверса у зот қабри шарифлари ёнига бориб салом берувчининг саломини эшитадилар ва алик оладилар. Гоҳи-гоҳида Жаброил алайҳиссалом келиб, “Роббингиз сизга салом юборди” деб турардилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat