Ассалому алайкум! Мeн фарзанд кўриш арафасида эдим. Иншаа Аллоҳ фарзанд кўрдим, фарзандга 5 кeча қилиш учун азгина пул йиғиб қўйган эдим. Энди шу пулимни 5 кeча қилсам қўй сўя олмас эканман. Қўй сўйсам 5 кeча қилолмайман. Шунга 5 кeча ўзи манимча йўқ нарса, хотинларни ўзини ўйлаб топган ўйини бўлса кeрак. Шунга қўй олиб сўйиб, қурбонлик сингари 3га тақсимлаб тарқатсам, шуни ўзи eтарлими? Одамларнинг гапи ўз йўлига, мен шариат нима деса шунга амал қиламан.
Ва алайкум ассалом! Ақийқа деб ният қилиб қўй сўйинг ва қурбонликдаги каби тақсим қилинг. Сиз айтган 5 кeча деган нарса шариатда йўқ ва уни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!