Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ҳақида

19:06 / 14.11.2022 | Dilyorbek | 1015

Ассалому алайкум! Биз кореяда мусофирчиликда ишлаймиз биз турган жойда 50 киши сиғадигон масжид бор эди ҳар доим жума намозни шу масжида адо этар эдик ўтган жума одам кўпайиб масжидга сиғмай қолдик 50 киши жума намоз ўқиди ташқарида камида 40 та одам сиғмай қолдик масжидаги бродарлар жума намозни тугатиб чиқишди биз эса янги жамоат бўлиб жума намозини ўқиймиз десак масжид Имоми сизлар жума намози эмас пешин номозини ўқинглар деди. Шундай қилдик тўғри иш қилганмизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ахолиси кўп, масжиди эса кичкина бўлган жойларда масжид барча намозхонларни бир вақтнинг ўзида сиғдира олмаганлиги ва ташқарида ҳам намоз ўқишнинг имкони йўқлиги туфайли ҳайит ва жума намозини икки ёки учга бўлиниб кетма-кет жамоат бўлиб ўқишга рухсат берилган. Иккинчи жумани бошқа имом ўқиб бериши лозим.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat