Ваалайкум ассалом! Ҳимматингизга балли, Аллоҳ рози бўлсин. Бундай суратда сиз каби бир неча инсонлар “уйимизда Қуръон бор, нархи арзон экан, аввал уйида Қуръони йўқлар олсин, мен бойман қимматроғидан ҳам олсам бўлаверади, бир оз моддий томондан қийналиб ўзгаларни қўлидан нарса олишни ўзига эп кўрмаганлар олишсин. Ўқишни билмаганлар мен ўқишни ўргангунимча ўқишни билиб Қуръон ололмаётган олсин, мен ўргангунимча яна чиқиб қолар” деганлар бўлди. Эшитиб кўзларимизга ёш келди. Арзон олиб устига фойда қўйиб кимларгадир сотадиганлар йўқмикин деган хавфда эдик. Ишхонамизнинг низоми бор, уни ўзгартира олмаймиз. Имкониятингиз бемалол бўлса қимматроққа бўлса ҳам бозорда сотилаётганларидан олиб хоҳлаганингизча ҳадя, вақф қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!