Ассалому алайкум! Сиз азизларнинг хизматингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ваcсалламнинг Қуръонни ўқиб кўтарилавер охирги ўқиган оятинг сенинг манзилинг бўлади деган мазмундаги хадисларида жаннатнинг юқори даражаси Фирдавс жаннатига эришишлик айтилганми? Агар шундай бўлса Қуръонни тўлиқ ёд ололмаган бўлса аммо Қуръоннинг “Муминун” сурасидаги фирдавс жаннатини мерос олувчиларнинг ахлоқлари ила хулқланган бўлсалар, иккисининг даражаси тенг бўладими ёки ёд олганнинг даражаси фирдавс жаннатидан юқорими?
Ва алайкум ассалом! Тенг бўлолмайди. Валлоҳу аълам!