Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу шайҳ ҳазратлари иш қилиб юрган вақтда қурон эшиб юрса боладими ёки қуронни фақат отирган ҳолатда эшитиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аслида Қуръони Каримни диққат билан, эҳтиром қилароқ эшитиш керак. Аммо бир хил давом этадиган ишдаги кишилар Қуръони Каримни ҳурматини жойига қўйган ҳолда эшитса ҳам бўлади.