Бугун мен синглимникига кирувдим,у мендан закотни ўзига беришимни сўради. Агар бошқа кишига берсанг мен рози эмасман деди, у мени хақим деди. Буни мен хам биламан, закотни аввал қариндлошларингизга беринг дейилган. Лекин савол туғиляпти: Олдин синглим хақида икки оғиз: У оилали, уч ўғил ва икки қизи, албатта эри бор, эскироқ мошиналари хам бор. Икта ўғли Россияда ишлашяпти, пуллари бор экану, лекин хали жўнатишмади, катта ўғли эса шу ерда савдогарлик билан шуғулланиб рўзғорни юргизяпти. Эри дехқончилик қилади, ундан ташқари ўзларининг уч гектар шахсий боғлари бор (суви насос билан). У боғдан жуда катта фойда олишмаса хам, қишга буғдой, кузда ёнғоқ, олмаларини сотишади, хар қалай камбағал эмас. Рўзғордан камчилиги йўқ. Эри пенсия олади (200000 сўм). Лекин нақд пуллари нисобга етмайди. 1. Боғлари нисобга кирадими? Энди мени бир қўшним бор, у аёлнинг эри ёш ўтиб кетган, уч тўртта болалари билан бева қолган. Икки катта ўғиллари кўзи ожиз, Қуръон ўқиган болалар(ёши 20-25 ларда), кичкиналари мактаб ёшида. Онаси ишламайди. Мен закот ва бошқа садақотимни ўшаларга берай десам, синглим мендан хафа бўлди. 2. Кимга берай, синглимни десам у ёғда мени назаримда хақиқий закотнинг олувчиси, уларни десам сингил опам мендан норози. Хайрон қолдим. Манда жуда катта миқдорда бойлигим ҳам йўқ, бу йилги нисобга учма уч етади, яъни 5-5.5 млн сўм пулим бор. Иккига бўлиб берай десам, ўзи кам пул, 64000 минг сўмдан тегар экан. Бир кишига бера қолганим яхши эмасми?
Ассалому алайкум! Сиз айтган гапларга кўра синглингиз закот олишга ҳақли эмас. Қўшни аёл ҳақли.