Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим Қуръони Каримнинг сажда оятлари ҳақида. Мен Қуръоннинг 30-порасидаги Иншиқоқ ва Алақ сураларини ёдлаганман, шу билан бирга, бу суралардаги сажда оятларини ҳам. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, овоз чиқармай (хаёлимда) сажда оятларини ўқиб қўяман. Бу, албатта, тасодифан. Шундай ҳолатларда ҳам сажда қилиш вожиб бўладими? Мен «Сажда қилиш фақат овоз чиқариб (ёки паст овоз билан) ўқилганда вожиб бўлади», деб эшитгандим. Шуни батафсилроқ тушунтиришингизни илтимос қиламан.
Эшитганингиз тўғри. Ақлдан ўтказган нарса қироат бўлмайди.