Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буюк имом Бухорий мусулмонмиди,ёки ўзбек?

00:00 / 07.09.2010 | eski savollar | 3535

Ассалому алайкум! Муҳтарам ҳазрат! Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган ҳунрезликдан ҳабарингиз бор. Бу ҳақда олдин ҳам савол ва мурожаатларимда айтиб ўтган эъдим. Ўзини мамлакатда “титул”(миллат)қавмиданман деб атовчи ҳалқ вакилларини, ўзбекларга тайзиқ жараёнлари ҳануз давом эътмоқда. ”Бу зиддиятларни бошловчилари ўзбеклар”, ”Ўшдаги муллалар масжидлардан тартибсизликларга чақирган” шунга ўхшаш туҳматларни бизларга ёғдириб, ислом оламига таниқли уламоларимизни ҳам масжидларида тинтув ўтказилди. Шайх Содиқжон ҳожини нодир китобларга бой, Қуръони каримни жуда кўп нусхалари сақланувчи кутубхонасини куйдириб кулини кўкка совурдилар. Зулмни қайси тури бўлса ҳаммасини қўллашди. Шаҳарга чиққан ўзбекка ҳеч бўлмаганда ёвқараш, машина ҳайдаган ҳайдовчиларга чорраҳа ва йўлларда ҳар ҳил ноҳуш ҳолатлар ҳам бўлиб турибди. Бизлар буларни Аллоҳга қўйдик, Яратган Ўзи кифоя. Бироқ сизга айтмоқчи бўлганим, шаҳардаги ўзбекларга тегишли ҳусусий мулкларни ва унинг номларини ўзгариши сизга айтмоқчи бўлган ҳунук ишни олдида ҳеч нарса эмас. Ўшнинг эски шаҳар қисмида, яъни ҳозирги қоқ марказида, буюк муҳаддис олим, ҳадис илмини султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратлари шарафига қўйилган жуда қадимги катта жомеъ масжиднинг номи “Олай” масжиди деб ўзгартирилди. Масжидда кўп йиллардан буён имом-ҳатиблик қилиб келаётган инсонни ҳам босим остида бўшатдилар. Ўрнига ўзларига “муносиб” қавмидаги(этник миллатидаги) бир кишини қўйибдилар. Марказдаги катта масжиддан имом Бухорий номини олиб ташланишида қандайдир миллий мафкура ва ғоя назарда тутилган ва аниқ кўзга ташланмоқда. Энг қизиғи, булар Имом Бухорийни ўзбек деб билишмоқда чоғимда. Бухорий ҳазратлари бир этник ҳалқ учун хизмат қилмаган балки, бутун ислом дунёсини, мусулмон оламини муҳаддис олими сифатида эътироф эътилади. Лекин булар, буюк имомни ўзбек деган иддаода. Акс ҳолда бу ҳолат кузатилмас эди. Тарихни олиб қараганда бирор бир олим ёки тадқиқотчи у кишини этник келиб чиқишига қизиқмаган, балки бу муҳтарам инсон туркийлардандир ёки форсийлардан ёки араб,унисини аҳамияти йўқ. Фақат қолдириб кетган диний-маданий меърос қизиқтирган. Ахир муфтиётдаги кишилар исломда миллатчилик йўқлигини билишадику. Буларда ҳам миллатчилик кайфияти борга ўхшайди. Бўлмаса олдини олар эди. Муҳтарам шайх ҳазратлари, биласизми, биз ўзбекларни бу ҳудудларда ҳуқуқий меъйёрларимиз чегараланган ва қолмаган. Яъни бизларни ҳукуматга бирор нарсани айтиб ёки кўтариб чиқиш инкониятиниз умуман йўқ. Шунинг учун, сиз бу ҳақда ҳалқаро исломий ташкилот ва анжуманларда мен юқорида келтирган салбий ҳолатни айтиб ва улар билан бамаслаҳат биргаликда бу мамлакат раҳбарияти ёки муфтиётига миллатчилик кўринишидаги бу каби ҳолатлардан ҳалос бўлишга чақиришингларни илтимос қиламан! Ташаккур ва эъҳтиром ила, Ўшдан Одилжон.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга раҳмат, Одилжон! Аллоҳ хайрингизни берсин! У зотнинг Ўзи кўнгилсизликлар ва мусийбатларни бошимиздан кўтарсин! Бошқаларга ҳам инсоф берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat