Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози ва ўтиб кетган қариндошлар учун намоз ўқиш ва рўза тутиш ҳақида

00:00 / 07.09.2010 | eski savollar | 7166

Устоз Шайх Ҳазратлари қийнаётган саволларимга жавоб беришингизни Илтимос қиламан.

1-саволим. Ман ўзи асли она юртим Самарқанд вилоятида лекин Тошкентга ўқишга кириб қолиб ишламоқдаман ҳар замонда Самарқандга борганимда намозни қанақа қилиб ўқилишига бошим қотади қаср қилиб ўқийми ёки тўлиқ ўқийми?

2-саволим. Ўтиб кетган қариндошлар учун ният қилиб, яъни намоз ўқимаган бўлса, рўза тутмаган бўлса, улар учун узлуксиз рўза тутиб берса бўладими? Зора, Аллоҳ уларнинг қилган гуноҳларидан кечса?

3-саволим. Мени Акам чет элда ишга кетган бўлса уни юборган пулига буюм яъни машина олинган бўлса у закот тўлашга ҳақлими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат сизга ўз илмидан юқтирган Роббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дурудлар бўлсин. Омийн


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Самарқандда ўз уйингизга борганингиз учун намозни тўлиқ ўқийсиз.

2. Ўтиб кетган қариндошлар учун намоз ўқиш ва рўза тутиш бизнинг мазҳабда кўрилмаган. Бунинг ўрнига уларнинг ҳақларига дуо қилиш ва савобли ишларни қилиб, савобини бағишлаш керак. Бу масала тафсилоти билан бир неча бор ёритилган. Ўша маълумотларни топиб ўқисангиз, ҳужжат ва далиллари билан яхшилаб тушуниб оласиз.

3. Машинани ўзинглар ишлатиш учун олган бўлсаларингиз, сиз айтган ҳолатда закот берилмайди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat