Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин ва уларни Ўзи бардавом қилсин! Мени саволим қуйидагича: Мени дўдам мактабда меҳнат фанидан дарс берадила. Этишларича, баҳор ойларида бир синф ўғил болаларига дарс бериб ўтирганларида, директор ва текширувчи кириб, бир болани сматфонини олиб қўйибди ва дўдамни столлари тортмасига солиб қўйибди. Ўшандан бери ўша бола ўз смартфонини сўраб келмабди. Дўдам синфларга эълон қилибдилар. Шундай бўлсада барибир ўз эгаси келмабди. Шу бўйича янги ўқув йили бошланибди. Энди дўдам ўша телефонни нима қилсалар бўлади? Албатта у дўдам бўйниларидаги омонатку! Ўзлари бўлса, уни сотиб, "пулига бузилиб қолган станок бор, ўшани тузаттираман, мактаб учун ишлатилса савоб бўлади" деяптилар. Энди дўдам қилмоқчи бўлган ишларини иккимчи тарафи ҳам бор. Яъни дўдам баъзида ўқувчиларга шу станокда ишлашлари учун ўз ёғочларидан сотардилар. Улар смарфонни сотиб пулини шу тарзда станок учун ишлатишлари тўғрими? Умуман, қандай йўл тутсалар, шаръан тўғри иш қилган бўладилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз эгасига қайтариши шарт. Валлоҳу аълам!