- Ва алайкум ассалом! Шариатимиз бошқа дин вакиллари билан гўзал муомалада бўлишга чақиради. Уларга ҳадя бериш, уларнинг ҳадясини олиш ҳам жоиз. уларнинг ишларида ёрдам бериб хизмат ҳақи олиш ҳам жоиз. Фақат куфр ва ширк ишларида ёрдам бериш жоиз эмас. Масалан уларни тақиб юрадиган хочларини ясаш ва ширк келтирадиган ибодатхоналарини қилиб бериш ва улар эвазига ҳақ олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!