Ассалому алайкум! Машина олиб-сотиш билан шуғулланмоқчиман. Бунда машинани эгасидан нақд пул бериб лекин нотариусдан ўтказмасдан фақатгина ёзма тилхат орқали олсам ва кейин устига бирор сумма фойда қўйиб харидор топиб нотариус орқали сотсам ва машина эгаси келиб номидан менинг клиентим номига ўтказиб берадиган бўлса, бу ишим жоиз бўладими? Яъни номимга нотариусдан ўтказмай лекин нақдга олиб сотсам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!