Ассалому алайкум! Намозни янги ўрганган ёшлар интернетдаги турли ижтимоий сайтлардан маърузаларни эшитиб, баъзида бошни қотириб, одамни гаранг қилишади. Баъзилари қўлига китоб олмаган. Аммо билағонлиги оламни бузаман, дейди. Айтинг-чи, эшитган гапини бировга гапиравериш тўғрими? Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
– Ва алайкум ассалом! Намозхон бўлганлари учун шукр. Улар тўғри тушунишмаса, биз тўғри тушунайлик. Валлоҳу аълам!