Ассалому алайкум! Устозлар, бир инсон ўзи билмаган холда харомни халол деб жуда кўп пул ишлади. Лекин бу пуллар харом эканлигини билгач тавба қилди. Лекин шунча пулни қаерга сарфлашни билмай қолди. Бировга садақа қилай деса ёки хайр эхсон қиламан деса буям бировга харом луқма едириш бўлиб қолади. Бундай холатда нима қилиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром молнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборишдир. Валлоҳу аълам!