Ассалому алайкум! Намоз вақтлари “Муслим про иловасида бомдод 5:02, пешин 12:09, аср 15:07 да кўрсатилган. Шу вақтларда номоз вақти бўлган бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган иловада фақат асрни бир мисл деб эътиборга олинган. Қолгани тўғри. Валлоҳу аълам!