Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Мен бир корхонада ишлайман. У ерда Намоз ўқиш таъқиқланган, лекин мен яширинча ўқийман. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим бир таҳорат билан 4-5 вақт намозни ўқиса бўладими? Таҳорат бутунлигига ишончим комил. Қолаверса, бу ерда таҳорат қилиш учун шароит ҳам йўқ. Шунинг учун саҳар бомдод намози учун таҳорат қилиб шу билан 4- ёки 5 вақт намозни ўқийман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир тоҳарат билан у бузилгунча неча намозни ўқиса ҳам бўлаверади.