Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларимга қайтсам дейман, лекин...

12:07 / 06.11.2018 | Абдурахмон | 2757

Ассалому алайкум! Мен олдин намоз ўқиганман. Ўқиганимда хам тўлиқ адо этмаганман, яъни бир ўқиб, бир ўқимай юрганман. Қилган ибодатимдан қониқмас эдим. Ҳозир, умуман намоз ўқимаяпман ва бу яхши эмаслигини биламан. Тўғриси иймоним кучли эмас, қанча мажбурламай Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни ҳис эта олмайман. Аллоҳ таолонинг яхши кўрган инсонлари қаторида бўлишни жуда-жуда хоҳлайман, лекин ҳеч ҳам уддалай олмаяпман. Аллоҳ таоланинг қаҳрига учраганман, деб ўйлайман, бундан жуда қўрқаман. Нега бундай бўляпти. Ибодатни ташлаб қўйиб, энди яна қайтсам Аллоҳ таолони ғазабига дучор бўлмайманми? Аллоҳ таоло мени кечирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз маълум бир муддат иймони мустаҳкам, ҳақиқий тақводор инсоннинг ҳузурида бирга яшанг. Олдинлари уламоларимиз омматан халқни қирқ кундан руҳий тарбия устозларининг ҳузурида иймондан сабоқ олишга чақиришар эдилар. Уларнинг хонақосида намознинг фарзларини ўргатувчи бир устоз, 5-10 та сураларини ўргатиб қўювчи қироат устози, ақийдасини тўғриловчи ақийда устози, қиладиган касбини ҳалол-ҳаромини ўргатувчи фиқҳ устози бўлишган. Омматан халқ барча ишларини уларнинг маслаҳати ила қилишган. Ҳозирда бундай хонақоҳлар бўлмасада солиҳ инсонлар бор ва қиёматгача бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқлар билан бирга бўлинглар” деб марҳамат қилган. Қанча муддат деган саволга “Уларга ўхшагунча” деб жавоб берилган. 40 кунда ҳар қанча фосиқ ҳам солиҳга айланади. Данакка қаранг, бир неча кун ерга кўмилган эди, ниҳол бўлиб униб чиқди. Ерга экилмай 50 йил турса ҳам ундан бирор нарса ҳам унмас эди. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat