Ассалому алайкум! Мен турли миллат вакиллари билан бирга ишлайман. Ишхонада баъзан совуқ кунлари микротулқинли печдан хаммамиз ўзи билан олиб келинган овқатни иситишда фойдаланамиз. Саволим шуки мен хам ўша печдан овқат иситиб истеъмол қилсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша печдан фойдаланишга рухсат бўлса сиз ҳам иситиб олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!