Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйда намоз ўқиган одамни азон ва иқомат айтиши

19:53 / 13.09.2018 | Ismoiljon Shokirov | 22619
Ассалому алайкум! Китобнинг 96-бетида “сафарда ва жоме масжидларида азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ, бироқ шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк этиш макруҳ эмас” дейилган экан шунга намозда суннат ва фарзларга тўғридан тўғри ният қилиб ўқияпман.(уйимдан масжид 3 км радиусда жойлашган. Бомдод пайти атрофдаги шовқинлар камлиги учун азон овози эшитилади. Бомдод намозини ўқимоқчи бўлсам азон айтмай тўғридан тўғри 2 ракатли суннатни ўқишга ният қилиб ўқийман , салом бериб бўлгач иқоматни ҳам айтмай фарзни ўқишга ният қилиб уни ўқийман. Қолган намозларда ҳам шундай қиламан) Бу ҳолатда намозни адо этишим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Маҳалламизнинг азони бизга кифоя қилади” деганлар. Яъни маҳалладан эштилиб турса уйда айтишга ҳожат йўқ. Такбири қомат айтишга келсак, бу борада ихтилоф бор. Баъзилар жамоат учун айтилади деганлар. Шунинг учун ёлғиз уйда ўқийдиган аёллар айтишмайди. Баъзилар эса эркаклар ёлғиз бўлишса ҳам айтишади деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat