Ассалому алайкум! Мен бу сайтга биринчи бор киришим мен ғалати бир ҳолатга тушиб қолдим дўстим сизларга ёзишимни маслаҳат берди саволим: Мен дўстимдан кўп қарз олиб тураман аммо ҳар доим ҳам вақтида қайтара олмайман бир куни менга пул жуда зарур бўлиб қолди шунда дўстимдан сўрадим у менга бермайман вақтида қайтармайсан кейин орқангдан ялиниб юраман деб туриб олди мен вақтида қайтараман деб ишонтирдим. У ваъда берасанми деди, мен ҳа ҳўп дедим. У майли деб пулни берди ва агар бермасанг хотининг талоқ бўлсинми деди. Мен пулни олганимга жуда хурсандлигимдан ҳўп деганимни билмай қопман. У менга қара ваъда бердинг деди, мен ҳўп дедимку ўртоқ деб шошканча кетдим. Вақт ўтиб пулни бир оз кечроқ берибман. Дўстим ваъданг эсингдан чиқиптида деди ва гапини эслатди. Мен хотиним талоқ бўлсин деб айтмадим десам у менга вақтида қайтармасанг хотининг талоқ бўлсинми деганимда ҳа ҳўп дедингку деяпти. Саволим мен қасам ичган бўлиб хотиним талоқ бўлдими? Жавоб учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир талоқ бўлди. Валлоҳу аълам!