Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоятлар ишончлими?

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 2950
Мухтарам устоз! Куйидаги ривоятларни сахих ёки сахих эмаслигини тушунтириб берсангиз. Бу ривоятларда манбалари курсатилган булсада, янада ишонарли булиши учун сизга мурожаат килишга мажбур булдим. Чунки бу ривоятларни интернет сайтларидан биридан кучириб олгандим. Яна бир илтимос, бу ривоятлар агар ишонарли булса улардан кандай хукм олинади? 1-ривоят. Анас ибн Молик (ра) дан ривоят қилинадики, Ҳз. Алининг (р.а) онаси Фотима бинти Асад вафот этганди. Дафн мобайнида Набий (с.а.в) унинг авфи учун Аллоҳга ёлвориб қуйидаги дуони ўқидилар: “Эй ҳаёт ва ўлим берувчи ва ҳаёт бўлган ҳамда ҳэч қачон ўлмайдиган Аллоҳ, онам Фотима бинти Асадни (р.а) мағфиратингга ол ва унинг ҳисоб-китобини, Мункар ва Накир савол-жавобини осон қил,қабрини кенг қил. Аллоҳим сенга Расулингнинг ва мендан аввалги пайғамбарларнинг Ҳақи учун дуо қиламан, албатта Сен энг меҳрибон ва раҳимлисан”(Муъжамул Авсат, жилд 1, 152 б.; Ҳиля, жилд 3, 121 б.).Имом ибни Ҳиббон ва Имом Ҳаким ( р. анҳум) бу Ҳадисни саҳиҳ деганлар. Ҳофиз ибни Ҳажар Ҳайтомий (ра) Имом Нававийнинг “Ал-Манаасик” асарига ёзган шарҳида (500 б.) бу ҳадисни “Ҳасан” деганлар. 2-ривоят. Малику-д Даар – Ҳалифа Умар ибн Ҳаттобнинг (ра) озиқ-овқат хазиначисидан ривоят қилинадики, бир замонлар Ҳз.Умар (ра) халифалиги замонасида халқ қаттиқ қуруқчиликка дучор бўлди. Бир киши Расулуллоҳ (сав)қабрларига бориб: “Эй Расулуллоҳ, умматинг учун Аллоҳдан ёмғир сўранг, батаҳқиқ уммат халок бўлмоқда” деб дуо қилди. Кейин бу одам тушларига Расулуллоҳ (сав) кириб Умарнинг (ра) олдиларига боришни ва қуйидаги хабарни етказишни буюрганлар: “Ёмғир яқин орада ёғади ва унга (Умарга) ақл эгаси бўлишини айтгин”. Ҳалифа Умар (ра) бу хабарни эшитиб йиғладилар ва: “Эй Роббим, мендан фақатгина бажаролмаган ишларим қолур”.(Мусаннаф ибн Аби Шайба, жилд 12, 31-32 б.; Имом Байҳақий “Далаилун Нубувваҳ” жилд 17, 47 б.).Ибни Касир (рҳ) бу ривоятнинг санадини “саҳиҳ ва Ҳасан” деганлар (Муснадул Фаруқ жилд 1, 223 б.). Ҳофиз ибни Ҳажар Асқалоний ҳам “Фатҳул Борий”да “саҳиҳ” деганлар.3-ривоят. Имом Нававийдан (ра) ривоят қилинади. Имом Утабий айтадилар: “Мен бир куни Расулуллоҳнинг (сав)қабрларининг олдида ўтиргандим. Бир бадавий келиб шундай дуо қилди: “Сенга саломлар бўлсин эй Расулуллоҳ! Мен эшитдимки, Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда “Ва қачонки улар ўзларига зулм қилганларида Сенга (Муҳаммад алайҳиссаломга) келиб Аллоҳнинг мағфиратини сўрасалар ва Набий ҳам улар учун мағфират сўраса, албатта улар Аллоҳни энг кечирувчи, раҳимли эканлигига гувоҳ бўладиларъ (Нисо, 64 - маъно таржимаси). Шунинг учун, эй Аллоҳнинг Расули, мен Сенинг олдингга Роббимга менинг гунохларимни мағфират қилишини сўрашинг учун келдим. Имом Утабий давом қилдилар: Мен кейин уйқуга кетдим ва тушимда Расулуллоҳни (сав) кўрдим. Улар буюрдиларки: “Эй Утабий, ўша бадавийга бориб хушхабар бер, ҳар нарсага қодир Аллоҳ уни мағфират қилди”.(“Ал-Мажмуу” жилд 8, 456 б.; “ал-Манаасикул Имаам ан-Нававий”, 498-499 б. –Қоҳира, Мактабаҳ Салафия нашри).Бу ҳодиса кўплаб уламодан келтирилган. Жумладан, Ҳофиз Ибни Касирнинг тафсирларида, Аллома Абу Муҳаммад ибн Қудаманинг “Ал-Мугний” асарида (жилд 3, 556 б.), Имом Абул Фаражнинг “Аш-шарҳул Кабиир” асарида (жилд 3, 495 б.) ва Ҳоказо.4-ривоят. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (рҳ) Ҳам дуо қилганда Расулуллоҳни (сав) тавассул қилишга тарғиб қилганлар.(Фатаваа ибн Таймийя, жилд 1, 140 б.; шунингдек “Мафааҳим”га 137 б.қаралсин).Жавобингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саволни биттадан беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat