Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айбини юзига солиш

12:23 / 01.01.2019 | Muslima | 3183
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳдан ишингизга ривож тилайман. Олдиндан жавобингиз учун раҳмат. Саволим шундан иборат: бир инсонни кечмишда қилган айбини, гуноҳини, нотўғри қадамини бот бот одамни юзига “солиш” тўғрими? Бундай қилмаслик ҳақида, бу тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилган ҳадислар мавжудми? Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар тавба қилиб мазҳара қилган одамини розилигини олмаса ўзи ҳам ўша аҳволга тушади. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар».
Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз. 

عَنْ وَاثِلَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُظْهِرِ الشَّمَاتَةَ لِأَخِيكَ فَيَرْحَمَهُ اللهُ وَيَبْتَلِيَكَ. رَوَى هَذِهِ السَّبْعَةَ التِّرْمِذِيُّ  

Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродарингга келган балодан хурсандлигингни зоҳир қилма. Тағин Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилиб қўймасин», дедилар».
Ушбу ҳадисларни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Банда ҳеч қачон бир кишининг бошига тушган балодан хурсанд бўлмаслиги, бошига иш тушган одамнига паст назар қилмаслиги лозим. Чунки замон айланиб, ўринлар алмашиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун эҳтиёт бўлмоқ керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat