Ассалому алайкум! Азиз устозлар, канал орқали ўзимизга керак бўлган кўп нарсалани билвомиз. Отам ўтиб кетганла, ула намоз ўқимасдан қазо қилганла, шунга иложи борича савоби тегади деб хар куни 2 ракат отам учун қазо намоз ўқийман. Яна нима қилсам отамга савоби кўпроқ боради? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини беришингиз мумкин. Ота ўрнига қазо намоз ўқилмайди. Нафл намозни ва шу каби хайрли ишларни савобини бағишлаш мумкин. Валлоҳу аълам!