Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозининг савоби ҳақида

00:00 / 07.03.2011 | eski savollar | 3572
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Саволимда айб ва нуқсонлар бўлса узр.Ҳар нарсадан имкон қадар кўпроқ савоб олишга ҳаракат қиламан.Шунингдек, жума намозидан ҳам.Ҳазрат киши жума намозидан кўпроқ савоб олиш учун имом минбарга чиқишидан олдин масжидга бориб, амру-маъруф эшитиши керакми ёки пешин намозига азон айтгунча борса ҳам жума намозини савобига тўлиқ эришадими? Гап шундаки ман фақат сизни маърузаларингизга, китобларингизга, сиз тавсия этган китобларга ва устозимга ишонаман...Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жумага қанча эрта борса, шунча кўп савоб олади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat