Хабар келибдики Аллоҳ маҳлуқотларни иккинчи маротаба тирилтиришни хоҳласа аввал Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроил алайҳиссаломларни тирилтиради. Энг аввал тирилган Исрофил алайҳиссалом Аршнинг устидаги сурларни олиб оғизларига тутиб турадилар. Аллоҳ бу тўрт фариштани жаннатга юборади. Улар жаннатга кириб: " Эй ҳурлар ва ризвонлар жаннатга зийнат ва оро беринглар. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи вассалам) ва унинг умматлари келади". Сўнг жаннатдан буроқни ва жаннат либосларини олиб мадинаю мунаварага келадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам қабирларидан нур чиқиб уларни қарши оладилар. Жаброил алайҳиссалом айтадилар: " Эй Исрофил алайҳиссалом Пайғамбарни турғизмоқ учун сиз нидо қилинг. Аллоҳ турғизмоқлик ҳукмини сизга берган. Исрофил айтадики: " Эй Жаброил, менинг нидо қилмоқлигим беодоблик бўлади сиз нидо қилиб у кишини бедор қилинг. Чунки сиз дунёда бу кишига дўст эдингиз. Ҳизматларига кўп келар эдингиз. Жаброил алайҳиссалом бу гапларни тинглаб туриб "Мен нидо қилмоққа ҳаё қиламан, аҳир сизку ҳалойиқни турғизмоққа мутасади", дейдилар. Шунда Исрофил алайҳиссалом Микоил алайҳиссаломга: "Унда сиз нидо қилинг" деб ўтинади. Микоил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам қабирга қараб: "Ассалому алайкум ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам" дейдилар. Қабир тарафдан ҳеч қандай жавоб бўлмайди. Шунда Микоил алайҳиссалом Азроил алайҳиссаломга қараб: " Эй Азроил энди сиз нидо қилинг" дейдилар. Шунда у қабрга қараб: " Эй руҳи пок жасадингизга киринг" дейди. Шунда ҳам қабр тарафдан ҳеч қандай жавоб бўлмайди. Ана энди Исрофил алайҳиссалом айтади: " Эй руҳи пок умматларни ҳисобдан ва азобдан ҳалос қилиш учун умматлар тарафдан шафоатга туринг.Қабр ёрилади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам:"Ё уматим" деб бош ва соқоларига тупроқ сочиб қабирнинг ичида йиғлаб ўтирадилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан олиб келинган либос билан буроқни элитиб берадилар.Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам сўрайдилар: " Эй Жаброил алайҳиссалом, бугун қандай кун?" Жаброил алайҳиссалом жавоб айтур: "Бу кун ҳасрат ва надомат кунидир. Сизнинг буроқ миниб маҳшарга борадиган кунингиздир. Мўминлар билан мулоқот қиладиган кунингиздир. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам яна сўрайдилар: "Менга янги ҳадисалардан ҳабар беринг". Жаброил алайҳиссалом жавоб берадилар: "Янги хабар шуки, мен сизга жаннатдан либос ва бошингизга тож олиб келдим". Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг диллари ғаш бўлади."Мен Сиздан буни сўрамадим". Шунда Жаброил алайҳиссалом:" Эй Муҳаммад, жаннатнинг ҳамма эшиклари очилган у сизнинг ташрифингизга мунтазирдир" дейдилар. Расулулоҳ янада бетоқат бўлиб: " Эй Жаброил алайҳиссалом, мен Сиздан буни сўраётганим йўқ. Менинг осий умматларим нима бўлди? Уларни пулсиройдан жаҳанамга улоқтирмадингларми?". Шунда Исрофил алайҳиссалом жавоб берадилар: " Эй Аллоҳнинг расули, ҳали ҳеч ким гўридан тирилгани йўқ. Мен ҳали сурга дам урганим йўқ". Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам хотиралари андак жам бўлиб, ана энди жаннат либосларини киймоққа тутинадилар.
- Бундан кўра, бу масалада келган оят ва ҳадисларнинг айнан ўзини шарҳ билан ўқиш ёки эшитиш керак.